Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси БАА клубига ўтди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Тошкентнинг “Пахтакор” клуби аъзоси Ҳожимат Эркинов фаолиятини Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал-Ваҳда” клубида давом эттиради. Бу ҳақда “Transfermarkt” хабар берди.

Манбага кўра, Эркинов янги жамоаси билан шу йилнинг ёзига қадар шартнома тузган. БАА клубига футболчи трансфери 600 минг еврога тушди.

Ҳозирда 22 ёшли футболчи Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Қатарда ўтказилаётган Осиё кубогида иштирок этмоқда.

Маълумот учун, Эркинов жорий мавсум “Пахтакор” сафида Осиё Чемпионлар лигасида (ОЧЛ) 4 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. “Шерлар”даги фаолияти давомида футболчи 4 марта Ўзбекистон чемпионатида, 1 марта Ўзбекистон кубогида ва 2 марта мамлакат суперкубогида ғолиб бўлган. У Олимпия терма жамоаси сафида Осиё ўйинларида бронза медални қўлга киритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Пахтакор Ўзбекистон Ҳожимат Эркинов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг