Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-16 Осиё чемпионати саралашига қуръа ташланди

Спорт

image

2020 йили ўсмирлар (U-16) ўртасида Осиё чемпионати Сингапурда бўлиб ўтади.

Мусобақанинг саралаш баҳслари 11та гуруҳда ўтказилиши ва саралаш гуруҳларидан бирига Ўзбекистон мезбонлик қилади.

Бугун Осиё футбол Конфедерациясининг Куала-Лумпурдаги штаб-квартирасида ана шу мусобақанинг саралаш беллашувларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижаларига кўра, Азамат Абдураимов мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси “B” гуруҳидан жой олди. Квартетда ўзбекистонликларга Ҳиндистон, Баҳрайн ва Туркманистон ўсмирлари рақиблик қилишади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Осиё чемпионати

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг