Ўзбекистон хориждаги айрим мулкларини сотишни режалаштиряпти

Жамият

image

Давлат активларини бошқариш агентлиги 2020 йил 1 декабрга қадар Ўзбекистон Республикасининг чет элда жойлашган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш, шу жумладан уларни сотиш, ижарага ёки ишончли бошқарувга бериш бўйича таклифларни ишлаб чиқади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгиланди.

Уч ой муддатда давлат улуши устун мавқега эга бўлган корхоналар ва тижорат банкларининг асосий фаолиятига мос бўлмаган активлари тўлиқ хатловдан ўтказилиб, уларни оммавий савдолар орқали сотиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритилади.

2021 йил 1 февралга қадар, хорижий тажрибани ўрганган ҳолда махсус иқтисодий зоналар фаолиятига ташқи бошқарувни жорий этиш ҳамда уларни босқичма-босқич хусусийлаштириш бўйича ҳам таклифлар ишлаб чиқилади.

Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда:

•    муассаса сифатида қайта ташкил этиладиган давлат иштирокидаги корхоналар рўйхатини;

•    филиал кўринишида қайта ташкил этиладиган давлат иштирокидаги корхоналар рўйхатини;

•    давлат улуши сақлаб қолинадиган корхоналар рўйхатини;

•    тугатиш ёки банкротлик таомилларини қўллаш ташаббуси билан чиқиладиган истиқболсиз, фаолият кўрсатмаётган, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли давлат иштирокидаги корхоналар рўйхатини тасдиқлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

давлат улуши

Баҳолаганлар

371

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made