Ўзбекистон интернет тезлиги рейтингида пастлади. Пастлайдиям-да!

Технология

image

Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича халқаро рейтингларда пастлашда давом этмоқда. Бу сафар яна бир поғона пастлади. 

Гап шундаки, Ирландиянинг Ookla компаниясига қарашли Speedtest.net интернет-сервиси жорий йилнинг март ойи якунлари бўйича дунё бўйлаб мобил ва симли интернет тезлигини ифодалаган Speedtest Global Index рейтинги натижалари эълон қилди. Мазкур рейтингда Ўзбекистон 127-ўринни эгаллади. 

Унда қайд этилишича, мамлакатдаги интернет тезлиги 9,49 Мбит/с.ни ташкил этмоқда. 

Симли интернет тезлиги бўйича натижа мақтангулик эмас. Бунда Ўзбекистон 11,81 Мбит/с. тезлик билан 178 давлат орасида 131-ўриндан жой олди.

Мазкур рейтингда мобил интернет тезлиги бўйича 1-ўринни 67,54 Мбит/с. тезлик билан Норвегия, симли интернет бўйича 1-ўринни 199,62 Мбит/с. тезлик билан Сингапур қайд этган. 

“Ўзбектелеком” АК расмийлари 2018 йилнинг 1 декабридан интернет тезлиги Президент Мирзиёев айтганидек 10 бараварга оширилишини ваъда қилган эди. Бироқ, натижа кутилганидек бўлгани йўқ. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йили февраль ва август ойларида интернет хизматлари кўрсатиш соҳасида камчиликлар юзасидан танқидий йиғилиш ўтказиб, мамлакатда интернет сифатида жуда паст даражада экани, МДҲ мамлакатларида бу йўналишда ортда қолинаётгани ҳақида гапирган эди. Бу орада “Ўзбектелеком” АК ва Ахборот ва коммуникациялар вазирлигида раҳбарият ўзгарган бўлсада, айтарли натижага эришилгани йўқ. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Интернет тезлиги

Баҳолаганлар

100

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг