Ўзбекистон бронза медаль учун курашадиган бўлди

Спорт

image

Бугун, 4 октябрь куни Осиё ўйинларининг футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ва Корея Республикаси вакиллари ўртасида ярим финал баҳси бўлиб ўтди. 

Мусобақанинг энг қиммат таркибга эга Жанубий Корея жамоасига қарши майдонга тушган Темур Кападзе шогирдлари ўйиннинг дастлабки дақиқаларида тезкор гол ўтказиб юборди. Чон У Ён учрашувга старт берилганидан 4 дақиқа ўтиб Ўзбекистон дарвозасига йўл топди.

25-дақиқада Жасур Жалолиддинов ҳисобни тенглаштирган бўлса, 38-дақиқада Чон У Ён ўзининг иккинчи голини урди ва Жанубий Кореяни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим шу билан ўз якунига етди. 

Иккинчи таймнинг 74-дақиқасида Абдурауф Бўриевга иккинчи сариқ карточка кўрсатилди ва ўзбекистонлик футболчилар майдонда 10 киши бўлиб қолди.

Шу тариқа Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси 1:2 кўринишидаги ҳисоб билан мағлуб бўлди. Бироқ уларда ҳали Осиё ўйинларининг бронза медали учун курашиш имкони мавжуд.

Қизиғи шундаки, Темур Кападзе шогирдлари ўйинларнинг бронза медали учун мазкур мусобақа гуруҳ босқичида ўзлари икки марта мағлуб этган Гонконг термасига қарши баҳс олиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Осиё ўйинлари футбол Корея Республикаси Жасур Жалолиддинов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made