“Uzbek Tigers” фаолияти тугатилдими?
Спорт 12 Февраль 3418

Ижтимоий тармоқлар ва айрим интернет-нашрларда “Uzbek Tigers” бокс жамоаси тарқатиб юборилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Қайд этилишича, Ўзбекистон бокс федерацияси WSB мусобақаларида иштирок этувчи жамоани молиялаштиришни тўхтатишга қарор қилган. Бунга ҳаваскор терма жамоанинг бошқа мусобақаларда иштирок этиши сабаб сифатида кўрсатилган. 

“Замон” ахборот-таҳлилий дастурида мазкур хабарларга ойдинлик киритилди. Унда Ўзбекистон бокс федерацияси Матбуот котиби Умид Мирзақориев шундай дейди:

“Uzbek Tigers” жамоси ўз фаолиятини давом эттиряпти. У тарқаб кетгани йўқ. Ҳозирда ижтимоий тармоқларда тарқалган миш-мишлар юзасидан суриштирув ишларини бошладик. Батафсил ўрганганимиздан кейин, бу ҳақда хабар берамиз. 

Айни кунларда “Uzbek Tigers” жамоаси ўқув-йиғин машғулотларини олиб бориб, тайёргарлик кўрмоқда. Суриштирувлардан кейин батафсил жавоб берамиз”.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 февраль куни Ўзбекистон бокс федерацияси вице-президенти лавозимига Сакен Жетибаевич Полатов тайинланган эди. Бунгача лавозимда 2014 йилдан Шерзод Тошматов ишлаган. 
 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 42
Рейтинг: 2.9