Ўзбек полвони Грузияда бронза медалини қўлга киритди
Спорт
−
29 Март 2019
4196Бугун, 29 март куни Грузия пойтахтида дзюдо бўйича Гран-при сериясига кирувчи мусобақанинг биринчи кун беллашувлари бўлиб ўтмоқда. Турнирнинг ушбу кунида баҳс олиб борган ўзбеистонлик спортчи Шарофиддин Лутфуллаев бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати хабар тарқатди.
60 килогарммгача вазн тоифасида гиламга чиққан Шарофиддин ушбу медални қўлга киритиш учун мўғулистонлик Болдбатар Ганбатни мағлуб этди. Шу тариқа Лутфуллаев бронза медали билан бирга Токио Олимпиадаси йўлланмаси учун қимматли 350 рейтинг очкосини ҳам ўз ҳисобига қўшиб қўймоқда.
Бу Лутфуллаев учун Гран-при тоифасидаги мусобақаларда қўлга киритилган 13-медаль бўлди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023