UzAuto Motors янги двигатель линияларини ишга туширди

Бизнес

image

UzAuto Motors Powertrain заводида Chevrolet Tracker ва Chevrolet Onix автомобилларини ишлаб чиқаришда фойдаланилувчи CSS-Prime двигателларининг “Machining head” ва “Цилиндр блоклари” линиялари ишга туширилди. Бу ҳақда UzAuto Motors  хабар берди

Ушбу двигателларни йиғиш UzAuto Motors Powertrain заводида 2022 йилнинг декабрь ойидан бошланган. Эндиликда заводда ишланмаган деталлар (хомашё)лар янги технологиялардан фойдаланган ҳолда қайта ишланади.

Хабарда айтилишича, механик қайта ишлаш линиясининг ишга туширилиши CSS-Prime двигателларининг маҳаллийлаштириш даражасини оширишга, шунингдек, компонентларни тўғридан-тўғри йиғув линиясига етказиб бериш орқали сифатнинг ҳам ортишига сабаб бўлади.

Маълум қилинишича, “Цилиндр блоки” ва “Machining head”линияларини юқори босимда ишлаб чиқарувчи қуюв цехи ишга туширилади.

Маълумот учун, ўтган йилнинг декабрь ойида CSS-Prime двигателларини ишлаб чиқариш линияси ишга туширилгач, заводнинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 415 000 донага етказилган.

Заводнинг Бош директори Бо Андерссоннинг сўзларига кўра, CSS-Prime двигателлари линиясининг маҳаллийлашуви ҳар қандай шароитда автомобилнинг ишончли ишлашини таъминлаш имконини беради. 

“Ушбу двигателлар Evro-6 стандартига мос келувчи юқори экологик тозаликка эга бўлиб, бу маҳсулотнинг ички ва ташқи бозордаги истиқболини яна кенгайтиради", дейди Бош директор Бо Андерссон.

Бундан ташқари, UzAuto Motors Powertrain заводи Ўзбекистон ва хорижий давлатларда ҳам двигателларни ишлаб чиқармоқчи. Мазкур двигателларни йиғиш тўлиқ завод ҳудудида амалга оширилмоқда, бунинг натижасида Chevrolet Onix  ва Tracker автомобилларининг маҳаллийлаштириш даражаси бир поғона юқорига кўтарилган.

Завод хабарида келтирилишича, двигателларни маҳаллийлаштиришнинг навбатдаги босқичи янги қурилган қуюв цехининг ишга туширилиши бўлиб, бу ерда CSS-Prime двигателлари учун қолиплар ишлаб чиқарилади. Ушбу қуюв цехида CSS-Prime двигателлари учун қолиплар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади.


Мақола муаллифи

Теглар

UzAuto Motors янги двигатель

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг