... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Уйсиз, совқотган одамлар учун Тошкентдаги 10 та шифохонадан жой ажратилди


18:13, 31.01.2018 Жамият
 4 601

30 январь куни 20 дан ортиқ киши шифохоналарга жойлаштирилди.

27 январдан бутун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетди. Кутилмаган қаҳратон совуқ ҳарорат ҳақида турли фикрлар ижтимоий тармоқлар орқали тарқалишга ҳам улгурди.
 
Иссиқ уй-жойи бор аҳоли учун совуқ ҳарорат қўрқинчли эмас, аммо Ўзбекистонда, хусусан Тошкент шаҳрида ҳам иссиқ бошпанага муҳтож кишилар анчагина.


 
30 январь куни ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тадбирлар натижасида аниқ яшаш жойи бўлмаган 20 дан ортиқ фуқаролар тиббиёт муассасаларига жойлаштирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
 
Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тизимларида аниқ яшаш манзили бўлмаган кишилар учун исиниш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш имконияти яратилди. Ана шундай фуқаролар учун шаҳардаги бир неча шифохоналарда ўринлар ажратилди.


 
Хусусан, Бектемир туманидаги шаҳар 6-сонли клиник шифохонаси, Миробод туманидаги шаҳар 3-сонли клиник шифохонаси, Сергели туманидаги шаҳар тери-таносил диспансери, Мирзо Улуғбек туманидаги шаҳар 5-сонли клиник шифохонаси, Олмазор туманидаги шаҳар 1-сонли сил касалликлари клиник шифохонаси, Учтепа ва Чилонзор туманларидаги шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси, Шайхонтохур туманидаги шаҳар 1-сонли клиник шифохонаси, Яшнабод туманидаги шаҳар 4-сонли клиник шифохонаси, Яккасарой туманидаги Яккасарой туман тиббиёт бирлашмаси стационар қисми ҳамда Юнусобод туманидаги шаҳар 7-сонли клиник шифохонасида аниқ яшаш манзили бўлмаган фуқаролар учун исиниш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун махсус ўринлар ажратилган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Об-ҳаво Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар