ИИББ ўқувчидан топилган қурол қаердан келиб қолганини очиқлади

Жамият

image

Аввалроқ, Тошкент шаҳрида 10-синф ўқувчиси мактабга қурол, овоз пасайтиргич, 1,5 мингта металл ўқ ва ҳимоя ниқоби олиб келгани ҳақида хабар берган эдик.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати мазкур ҳолат юзасидан расмий ахборот берди.

Унга кўра, кеча, 20 февраль куни 5-сонли ўрта мактаб ўқувчисида Umarex IWI Mini Uzi маркали пневматик пистолет-пулемёт борлиги аниқланиб, олиб қўйилган. Қизиғи шундаки, у пластмассадан ясалган. Унда сохта “глушитель”, газ баллони, металл шарлар (ўқлар) ва резина ниқоб ҳам бўлган.

Таъкидланишича, бундай пневматик пистолет эркин савдода мавжуд ва спорт соҳасида фойдаланилади. Унга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун махсус рухсатнома ҳам керак бўлмайди. Шу билан бирга, бу қуролни сақлаш ва фойдаланишда қатор тақиқ ҳамда умумэътироф этилган хавфсизлик қоидалари мавжуд.

“Ўқувчи қуролни дўкондан сотиб олган ва синфдошларига мақтаниш учун мактабга олиб борган”, дейилади хабарда.

Ўсмир ва унинг ота-онаси билан профилактик суҳбат ўтказилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси

Баҳолаганлар

246

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг