Ўтган ҳафтада 2,4 млрд сўмлик автомобиль рақамлари сотилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 22-28 апрель кунлари “ЎзРТХБ” АЖда 1,04 трлн сўмлик битимлар тузилди, яъни аввалги ҳафтага нисбатан деярли ўзгармади. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 507,8 млрд сўмни ташкил этди. “ЎзРТХБ” АЖ Матбуот хизмати хабар тарқатди.
 
Биржа савдоларининг ҳажми 939,2 млрд сўмдан 945,3 млрд сўмга ошди. Валюта савдо майдончаси орқали 2,3 млн АҚШ долларга тенг товарлар сотилиб, ўсиш 11%ни ташкил этди. Экспорт таркибида нефть маҳсулотлари 77% ва полиэтиленинг турли маркалари 23%ни эгаллади.
 
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 675 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,4 млрд сўмни ташкил қилди. Савдолар натижасида битимларнинг 14% биринчи тоифадаги авторақамларга, 47% иккинчи ва 39% учинчи тоифа авторақамларга тегишли.


Мақола муаллифи

Теглар

ЎзРТХБ

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made