Рейтинг: Карантин Ўзбекистонда интернетга қандай таъсир қилди?

Технология

image

Ookla компанияси тегишли Speedtest.net интернет-сервиси 2020 йилнинг март ойи якунларига интернет тезлиги бўйича маълумотларни эълон қилди. Унда дунёдаги давлатларнинг мобил ва симли интернет тезлиги таққослаб чиқилган.

Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича 141 давлат ичида 133-ўринда қайд этилган — Интернетдан ўртача юклаб олиш тезлиги 10,07 Мб/сония, юклаш тезлиги эса 5,82 Мб/сония. Бу 2019 йилнинг февраль ойига нисбатан бир поғона баланроқ.

Симли интернет борасида Ўзбекистон 176 давлат орасида 95-ўринга жойлаштирилган. Интернетдан ўртача юклаб олиш тезлиги 26,92 Мб/сония, юклаш тезлиги эса 27,46 Мб/сония тенг. Бу 2019 йилнинг декабрь ойига нисбатан 4 поғона баланд.

МДҲ ва Болтиқбўйи давлатлари ичида мобил интернет тезлиги бўйича Литва — 22, Эстония — 26, Молдова — 49, Латвия — 57, Арманистон — 62, Озарбайжон — 66, Гуржистон (Грузия) — 68, Украина — 82, Россия — 92, Қозоғистон — 99, Қирғизистон — 105, Беларусь — 114, Тожикистон — 127-ўринда жойлаштирилган.

МДҲ ва Болтиқбўйи давлатлари ичида симли интернет тезлиги бўйича Латвия — 28, Литва — 25, Россия — 46, Эстония — 47, Молдова — 45, Беларусь — 50, Украина — 58, Қозоғистон — 65, Қирғизистон — 83, Арманистон — 93, Гуржистон (Грузия) — 98, Озарбайжон — 115, Тожикистон — 101, Туркманистон сўнгги 176-ўринда жойлаштирилган.

Рўйхатда мобил интернет тезлиги бўйича Бирлашган Араб Амирликлари, симли интернет тезлиги бўйича ҳамон Сингапур биринчи поғонадан жой олган.


Мақола муаллифи

Теглар

интернет тезлиги

Баҳолаганлар

97

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг