Уйни турли вируслардан ҳимоя қилишнинг энг оддий усуллари

Саломатлик

image
Коронавирус вақтида қайси маҳсулотлар истеъмоли энг фойдали ва зарарли? north_east

Коронавирус вақтида қайси маҳсулотлар истеъмоли энг фойдали ва зарарли?

Дунёга машҳур “The New York Times” газетаси уйни коронавирусдан сақлашнинг энг яхши усулларига бағишланган мақола эълон қилди.

Мақолада келтирилган қўлланмада вирус тарқалиб кетмаслик учун уйни қандай тозалаш борасида маслаҳатлар берилган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу бир неча дақиқа вақтни олади.

Аввало, энг “хавфли” юза жойларга эътибор бериш керак. Бундай юзаларга биз энг кўп тегадиган жойлар киради. Яъни, музлатгич, микротўлқинли печ, стол, стул, эшик тутқичлари ва жавонлар. Уларни микробларга қарши воситаси бўлган салфеткалар билан артиб тозалаш керак. Aгар уйда бундай салфеткалар бўлмаса, мутахассислар совунли сув аралашмасидан фойдаланишни тавсия этади.

Бундан ташқари, санузелларни ҳам тоза тутиш лозим. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ювиниш ва ҳожатхонадаги санузеллар, айниқса, доим диққат марказда бўлиши керак. Тозалаш ишлари ҳар кун амалга оширилгани маъқул.

Тозалашнинг бошида ва охирида қўлни ҳар доим бактериаларга қарши восита билан ювиш керак. Шунингдек, тозалашда ишлатилган қўлқопларни тозалашни ҳам унутмаслик лозим, дейди мутахассислар.

Аввалроқ, коронавирус уйга пойабзаллар орқали ҳам кириб бориши ҳақидаги гаплар қанчалик асосли эканлигига ойдинлик киритган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

465

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг