Алишер Усмоновнинг жиянларига нисбатан очилган жиноят иши тўхтатилди

Олам

image

“Эвертон”нинг собиқ директори Сарвар Исмоиловга нисбатан очилган жиноят иши “далиллар йўқлиги” учун тўхтатилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

26 ёшли Сарвар Исмоилов ва унинг 34 ёшли акаси Санжар Исмоилов Лондондаги квартирада Эдмонд Красникига оғир тан жароҳати етказганликда айбланаётган эди.

Жорий йилнинг 11 июнь куни яна бир шахс, 40 ёшли Малик Билол ҳам худди шундай жиноятда айбланган. Аммо иш бўйича уч ҳафталик танаффусдан сўнг, Вестминстер магистратура суди иш тўхтатилади, деган қарорга келган.

Судда Қироллик прокуратураси томонидан қўшимча маълумотлар берилмаган. Худди шу ишда Санжар Исмоилов ҳам Астрид Файчи исмли моделга ҳужум қилиш ва қиймати 5000 фунт стерлингдан зиёд бўлган олмос билагузукка зарар етказишда айбланган. Сарвар Исмоилов эса жорий йилнинг июль ойида “Эвертон” директорлар кенгашига қўшилган, бироқ 2 ноябрда “шахсий ва соғлиги билан боғлиқ муаммолар” сабабли истеъфога чиққан эди.

Санжар Исмоилов “Somerset” ва “Regent's” университетидаги Миллфилд мактабида таҳсил олган ва Оксфорд университетида МВА даражасини олган. Сарвар Исмоилов эса Ридингдаги “Leighton Park” мактабида ва Лондондаги “City” университетида таҳсил олган.

Уларнинг амакиси россиялик Алишер Усмонов тоғ-кон саноати ва телекоммуникация соҳасида миллиардлаб доллар ишлаб топади. У “Эвертон” клубига эгалик қилмаса-да, клуб билан тижорий алоқаларга эга.


Мақола муаллифи

Теглар

Алишер Усмонов Эвертон Жиноят иши Сарвар Исмоилов Санжар Исмоилов

Баҳолаганлар

2101

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made