Усмоновадан тортиб Кубаевагача. Президент бир гуруҳ санъат вакилларини тақдирлади

Маданият-санъат

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 27 август куни мустақилликнинг 32 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ санъат вакилларини мукофотлади. 

Тақдирлаш ҳақидаги қарор 26 августда қабул қилинган бўлиб, унда фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланиши белгиланган. 

Улар орасида ўзбек эстрадасининг ёрқин вакиллари ҳам бор. Хусусан:

•  Дилноза Кубаева – “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан;
•  Юлдуз Усмонова – “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан;
•  Мунаввар Абдуллаева – “Меҳнат шуҳрати” ордени билан;
•  Ёдгор Саъдиев – “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан;
•  Шоҳрух Йўлдошев – “Дўстлик” ордени билан;
•  Адҳам Солиев – “Шуҳрат” медали билан;
•  Ҳамза Ҳасанов – “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Қарорга кўра, 8 та унвон, 7 та орден ва 3 турдаги медаль билан жами ҳисобда 161 киши мукофотланган. Тақдирланганларнинг тўлиқ рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент Шавкат Мирзиёев Юлдуз Усмонова Кубаева Тақдирлаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг