Ер юзидаги энг кекса эркак мақоми бошқа одамга ўтди

Бу қизиқ

image

Британиялик Роберт Уэйтон дунёдаги энг кекса эркак, деб тан олинди. Бу ҳақда “Гиннеснинг рекордар китоби” расмий сайтида маълум қилинди.

У жорий йилнинг 29 март куни 112 ёшини қаршилади

Уэйтон болалигида тепки, қизамиқ ва кўк йўталдан азият чеккан. “Испаниялик” эпидемияси даврида яшаган ва иккита жаҳон урушидан омон қолди. У Буюк Британияга кўчиб ўтишдан олдин Канада ва Тайванда яшаган. Эркак бир неча бор жарроҳлик столига ётган.

Маълумоти бўйича у муҳандис. Иккинчи Жаҳон уруши пайтида Британия империяси учун самолётлар ишлаб чиқарадиган заводда ишлаган. Энди у ўйинчоқ тегирмонлар ясайди, уларни 50 долларга сотади ва хайрия ишларига сарфлайди.

Ер юзидаги энг кекса эркак мақоми Уэйтонга япониялик Титэцу Ватанабэдан ўтди. Япониялик жорий йилнинг 23 февраль куни вафот этган эди. У 112 йилу 355 кун яшаган.

Маълумот ўрнида, ҳозирда Ер юзидаги энг кекса одам япониялик 116 яшар аёл Канэ Танака бўп турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Гиннеснинг рекордар китоби

Баҳолаганлар

341

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар