“Ўргимчак одам” фильмлари сценарий муаллифи оламдан ўтди

Олам

image

Америкалик сценарийнавис, икки карра “Оскар” лауреати Элвин Саржент 92 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Deadline нашри хабар бермоқда. 

Нашрга кўра, Элвин Саржент касал бўлмаган ва қарилик туфайли вафот этган. Лос Анжелесда ижодкорни сўнгги манзилга кузатиш маросими бўлиб ўтади, бироқ тадбир вақти ҳали белгиланмаган. 

Саржент 1927 йилда Пенсильвания штати, Филадельфия шаҳрида таваллуд топган. У  “Оқсарой” (1990 йил),  “Бировларнинг пули” (1991 йил) ва бир қатор машҳур фильмларнинг сценарийси муаллифидир.

Элвин Саржент шунингдек, Сэм Рэйми режиссёрлигидаги “Ўргимчак одам” (2004, 2007 йил) филмининг иккинчи ва учинчи қисмлари ҳамда “Янги ўргимчак одам” (2012 йил) каби энг кассабоп ва томошабинлар эътирофига сазовор бўлган фильмларнинг сценарийси муаллифидир.

Ижодкор 1978 ва 1981 йилларда икки бор “Оскар” мукофотини қўлга киритган. Ушбу мукофотларни “Жулия” (1977) ва  “Оддий одамлар” (1980) фильмларига ёзган сценарийси учун олган. Шунингдек, Элвин Сарджент  “БАФТА” ва “Сатурн” танловлари лауреати бўлган.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг