UNICEF'нинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига янги раҳбар тайинланди
Жамият
−
16 Май
3851Реҳина Мария Кастижио Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар жамғармаси (UNICEF)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари сифатида ўз вазифаларини бажаришга киришди. Бу ҳақда ваколатхона матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу лавозимга тайинланишдан аввал Кастижио UNICEF'нинг Хорватия ва Парагвайдаги ваколатхонаси раҳбари лавозимларида ишлаган. 2016 йилда UNICEF'да меҳнат фаолиятини бошлашдан олдин Кастижио Боливия, Эквадор ва Перудаги UNAIDS директори, Швейцарияда UNAIDS хусусий сектор билан ҳамкорлк бўлими раҳбари ва БМТ Бош котиби Кофи Аннан Ижроия аппаратида Иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича масъул ходими бўлган.
Кастижио АҚШнинг Вашингтон штатидаги Ғарбий Вашингтон университетида иқтисод ва халқаро муносабатлар бўйича таҳсил олган, АҚШнинг Индиана штатидаги Нотр-Дам университетида давлат бошқаруви ва халқаро муносабатлар бўйича магистрлик даражасини олган. Реҳина Мария Кастижио испан, инглиз ва француз тилларида равон гаплаша олади. Оилали, икки фарзанди бор.