18 ёшга кирмаганлар қилмаслиги керак бўлган ишлар рўйхати чиқди

Бу қизиқ

image

Ўзбекистонда ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар шуғулланиши мумкин бўлмаган ишлар рўйхати шакллантирилди. Унга ўн саккизга тўлмаганларнинг меҳнатидан фойдаланиш тақиқланган оғир, зарарли ҳамда хавфли меҳнат шароитларидаги иш турлари киритилган. Кеча, 14 июль куни қабул қилинган Ҳукумат қарорига кўра, рўйхатга қуйидагилар киради:

  • Кўмирни бойитиш аппаратчиси;
  • Қимматбаҳо металлар ишлаб чиқариш аппаратчиси;
  • Ер ости кон ишчиси;
  • Таркибида олмос бўлган концентратларни меъёрига етказувчи;
  • Қора металлар ишлаб чиқариш назоратчиси;
  • Олмослар ва ўта қаттиқ материалларни силлиқловчи;
  • Иссиқлик тармоғидаги ускуналарни таъмирлаш бўйича чилангар;
  • Нефть ва газ қазиб олиш бўйича оператор;
  • Газ тақсимлаш станцияси оператори;
  • Тиббий препаратларни дозаловчи;
  • Тиббий маҳсулотларни тахловчи;
  • Юқори частотали ток қурилмаларида пайвандчи;
  • Гипсни қиздирувчи;
  • Асфальтбетончи;
  • Новвой;
  • Хамир қорувчи;
  • Гўшт маҳсулотларини кесувчи;
  • Музқаймоқ тайёрловчи;
  • Наққош;
  • Йўловчи ташувчи поезд механиги-бригадири;
  • Тез тиббий ёрдам станцияларининг навбатчи тиббиёт ходими.

Мақола муаллифи

Теглар

иш рўйхат Ўн саккизга кирмаганлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг