Исроил Мадримовнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум

Спорт

image

Ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов жорий йилнинг 9 март куни АҚШда ўзининг профессионал боксдаги иккинчи жангини ўтказади. Бир неча соат аввал унинг навбатдаги рақиби номи ҳам маълум бўлган. 

Унга кўра, Мадримов венесуэлалик Фрэнк Рохасга қарши рингга чиқадиган бўлди. Маълумот учун, Фрэнк шу пайтгача профессионал боксда 26 марта рингга кўтарилиб, 24 бор зафар қучган. Ғалабаларининг 23 тасида рақибини нокаутга учратган ва 2 бор мағлуб бўлган.

Исроил Мадримов айни дамда WBA йўналиши бўйича жаҳон рейтингининг тўққизинчи поғонасида турибди. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Мадримов

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг