Анқара ҳокими Ортиқхўжаевдан Тошкент кўчаларига Анқара номи берилишини сўради

Жамият

image

Туркия пойтахти Анқара шаҳар ҳокими Мансур Яваш Тошкентга келди. У Ўзбекистонга ташрифи давомида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан учрашди 

Тошкент шаҳар ҳокими охирги 3 йилда Ўзбекистон ва Туркия муносабатларида янги давр кузатилаётганлигини қайд этган. 

Анқара шаҳри ҳокими савдо-иқтисодий ва инвестиция алоқалари кенгайиб бораётганлига эътибор қаратиб, ҳозирда Ўзбекистонда 500га яқин турк фирма ва компаниялари фаолият юритаётгани, ўзаро савдо айланмаси 2 млрд АҚШ долларига етганини айтган.

Икки шаҳар ҳокимлари қардошлик, ўзаро ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликни янада янги поғонага олиб чиқишга хизмат қилувчи муҳим ҳужжат “Биродарлашув алоқаларини ўрнатганлик ҳақида”ги меморандумни имзоладилар.

Ортиқхўжаев бу ҳужжат азалдан дўст ва ҳамфикр бўлган икки давлат, икки шаҳар ўртасидаги алоқалар истиқболида ниҳоятда аҳамиятли экани, иқтисодиёт, саноат, шаҳарсозлик, санъат, маданият ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга хизмат қилишини таъкидлади.

Мансур Яваш айни пайтда Анқарада Ўзбекистон номли 3 та, Тошкент деб юритилувчи 12 та, Самарқанд номли 8 та ва Бухоро деб аталувчи 11 та кўча борлигини айтиб, ўзаро дўстлик ва биродарлик тимсоли сифатида Тошкентдаги кўчаларнинг бирини Анқара деб номлашни таклиф этди. Шунингдек, ҳамкорликка оид бошқа таклифларни билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Мансур Яваш Анқара

Баҳолаганлар

55

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг