Ўқувчилар учун касблар рўйхати яна 26 тага кўпаяди

Жамият

image

2018-2019 ўқув йилида жами 737 642 нафар 10-11 синф ўқувчисига касб-ҳунар ўргатиш учун 1 минг 748 та ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаси фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, бугунга қадар ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида ўқувчиларга 51 та касб ўргатиб келинмоқда. Ўқув йили якунига қадар дастурда белгиланган билимларни ўзлаштирган ўқувчиларга касб малакаси дипломи берилади.

2019-2020 ўқув йилидан ўқув муассасаларида яна 26 та янги касб қўшилиши режалаштирилган.

Умумий ўрта таълим муассасалари 10-11-синф ўқувчиларига касбий таълим бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 24 октябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан йўлга қўйилган.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

300

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг