Алишер Усмонов холдинги коронавирусга қарши кураш учун Россияга 2 млрд рубль ажратди

Олам

image

USM холдинги акциядорлари Россия ҳудудига COVID-19 коронавирус инфекцияси олиб кирилиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича тезкор штаб эҳтиёжлари учун 2 млрд рубль ажратишга қарор қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Алишер Усмонов, Владимир Скоч, Фарҳод Мошири ва Иван Стрешинский USM холдингнинг асосий акциядорлари ҳисобланади.

“USM акциядорлари беғараз ажратган маблағлар штаб фаолиятининг устувор йўналишларига сарфланади. Биринчи навбатда тиббиёт ходимлари ва волонтёрларнинг шахсий ҳимояси учун воситалар, уларнинг транспорт таъминоти, шунингдек, коронавирусга чалинганларни даволашда қатнашаётган тиббиёт ходимлари ва бошқа шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш учун сарфлаш режалаштириляпти. Штаб эҳтиёжларидан келиб чиқиб, бу йўналишларга тузатишлар киритилиши мумкин”, дейилади хабарда.

Айни вақтда USM штабга ҳимоя воситалари ва бошқа буюмларни сотиб олишда ёрдам бера бошлаган.

Аввалроқ, асли келиб чиқиш ўзбекистонлик бўлган миллиардер Алишер Усмонов Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашиш учун 20 млн доллар маблағ ажратганди. Бу ёрдами учун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев унга миннатдорлик билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Алишер Усмонов коронавирус

Баҳолаганлар

304

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг