...
МЕНЮ
ONLINE TV

Умид Аҳмаджонов Швейцарияда Халқаро олимпия қўмитаси раҳбари билан учрашди


20:51, 03.07.2018 Спорт
 792

МОҚ президенти Томас Бахдан маслаҳатчи сифатида Тошкентга малакали ва етук мутахассисни юборишни илтимос қилди.

Бугун, 3 июль куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов Халқаро олимпия қўмитаси раҳбари Томас Бах билан Лозаннадаги Халқаро олимпия қўмитаси қароргоҳида расмий учрашув ўтказди.
 
Томонлар бунгача Пхёнчхандаги қишки Олимпия ўйинлари вақтида кўришиб, умумий масалалар юзасидан суҳбат ўтказгандилар. Илк расмий учрашувда Умид Аҳмаджонов Томас Бах билан бир қанча масалаларни муҳокама қилди.
 
МОҚ президенти Халқаро олимпия қўмитаси таркибида шу кунгача нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиёдан мутлақо аъзо бўлмагани, шунинг учун ХОҚ Сессиясида минтақамиздан ҳам ўз овози ва сайлаш хуқуқига эга аъзони таркибга киритиш масаласини кўтарди. Томас Бах эса ўз навбатида ХОҚнинг 2019 йилги умумий йиғилишида Умид Аҳмаджонов номзодини Ижроия Қўмитаси аъзолигига тақдим этишга ваъда берди.
 
Маълумки, Халқаро олимпия қўмитаси томонидан ўтказиладиган спорт мусобақалари FIFA тасарруфидаги турнирлардек кўп эмас. Ташкилот асосан ёзги ва қишки Олимпия ўйинлари, ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинларини ўтказади.


 
Умид Аҳмаджонов учрашувда Томас Бахга ХОҚ шафелиги остида кечадиган янги мусобақаларни ташкил этиш, бундай нуфузли мусобақага Тошкент шаҳри мезбонлик қилишга тайёр эканлиги борасида таклиф киритди. Халқаро олимпия қўмитаси раҳбари бунга жавобан, 2019 йилги ХОҚнинг маркетинг масалаларига бағишланган йирик анжуманини Тошкентда ўтказиш нияти борлигини маълум қилди.
 
Учрашув давомида Умид Аҳмаджонов ўзбек спортида рўй бераётган ислоҳотлар, Президент Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан спортга кўрсатилаётган эътибор, спортни оммавийлаштириш, ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди ва Республикада Олимпия ҳаракатини янада ривожлантириш, мамлакат спортида рўй бераётган улкан ҳажмдаги ислоҳотларни хаётга тадбиқ этиш масаласида Томас Бахдан маслаҳатчи сифатида Тошкентга малакали ва етук мутахассисни юборишни илтимос қилди.

ХОҚ Президенти таклифни қабул қилиб, соҳада катта тажрибага эга бўлган мутахассисни Ўзбекистонга юборишини таъкидлаб ўтди.
 
Лозаннага ташрифи давомида Умид Аҳмаджонов “Олимпия бирдамлиги” дастури раҳбари Пьере Миро, шунингдек, ХОҚнинг бир неча департамент раҳбарлари билан ҳам учрашди ва ҳамкорликда янги лойиҳалар, семинар-тренинглар ўтказиш масаласида келишувга эришди.






 
“Бир сўз билан айтанганда, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президентининг жаҳоннинг энг йирик спорт ташкилотлари жойлашган Швейцарияга ташрифи унумли ва самарали бўлди”, дейилади МОҚ хабарида
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Умид Аҳмаджонов Томас Бах ХОҚ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!