Тошкентдаги “Дўстлик – Қўйлиқ” метро линияси қуриб битказилди

Жамият

Тошкент ҳалқа метро линиясининг биринчи босқичи бўлган “Дўстлик – Қўйлиқ” метро линияси қуриб битказилди. Метронинг ушбу участкаси “Дўстлик-2” ҳамда 2, 3, 4, 5, 6 ҳамда Қўйлиқ бозоридаги 7-бекатлардан иборат. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Янги йўналишнинг узунлиги 11 километр.

Ушбу йўналишда поездларнинг ўртача юриш тезлиги соатига 60 километрни ташкил этади. Ҳаракатланиш оралиқ вақти 4 дақиқадан иборат.

Бекатлар 5 та вагон тўхташи учун мўлжалланган. Ҳар бир бекат миллий меъморчилик услубига хос тарзда қурилган, улар кўриниши ва безатилиши жиҳатидан бир-бирини такрорламайди.

Метро линияларининг эстакада йўналишида ҳаракатланадиган замонавий ва юқори сифатли, йўловчилар учун барча қулайликларга эга вагонлар келтирилган.

Россия Федерациясидан метро линияларининг эстакада йўналишида ҳаракатланадиган замонавий, юқори сифатли, йўловчилар учун барча қулайликларга эга дастлабки бешта ҳаракат таркиби келтирилди.

Маълумот учун, умумий узунлиги 52,1 километрдан иборат мазкур метро йўналишининг 50,5 километри баландлиги 6 метрлик эстакадалар орқали ўтказилади, 1,6 километри ер устида қурилади.

2017-2021 йилларга мўлжалланган лойиҳа беш босқичда амалга оширилади. Иккинчи босқич Қўйлиқ бозори билан “Олмазор” бекатини боғлайди. Учинчи босқичда “Олмазор”дан “Беруний” бекатигача бўлган қисм барпо этилади. Кейинги босқичда иншоот “Беруний”дан “Бодомзор” бекатигача қурилади, сўнгги босқичда “Дўстлик” бекатига уланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ҳалқа метро линияси

Баҳолаганлар

172

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made