...
МЕНЮ
ONLINE TV

Умид Аҳмаджонов ЎФФ президентлигидан кетади


18:51, 24.01.2018 Спорт
 8 968

Эртага, 25 январь куни Ўзбекистон футбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтади.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Футбол Федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов  жорий йилнинг 16 январь куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов йиғилишида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг раиси лавозимига тайинланган эди. Аҳмаджонов “Халқ сўзи” нашрига берган интервьюсида ЎФФ президентлиги лавозимидан кетаётгани ҳақида гапирган.
 
Унинг маълум қилишича, эртага, 25 январь куни Ўзбекистон футбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтади ва унда федерациянинг янги президенти сайланади.
 
Аҳмаджонов бу ҳолатни шундай изоҳлайди:
 
“...икки ташкилотга раҳбарлик қилишим бу вақтинчалик бўлиб, жорий йилнинг 25 январида Ўзбекистон футбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтади ва унда ташкилотга янги раҳбар сайланиши кутилмоқда. Демакки, футбол федерациясида раҳбарлик ваколатимни топшираман. Аммо бу футболдан бутунлай кетаман дегани эмас. Чунки ўзбек футболида бошлаб қўйган бир қатор янги лойиҳа ва режаларимиз бор, уларни ниҳоясига етказмай туриб ортга чекиниш адолатдан бўлмайди”.
 
Эслатиб ўтамиз, Умид Аҳмаджонов Мираброр Усмоновдан сўнг, 2017 йилнинг 12 сентябрь кунидан Ўзбекистон футбол федерацияси президенти лавозимида иш бошлаган эди. 

Теглар:Ўзбекистон футбол федерацияси Умид Аҳмаджонов ЎФФ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!