Оилалар энг кўп бузилиб кетаётган ҳудудлар маълум бўлди

Жамият

image

Ўзбекистонда ярим йилда 12 минг 810 ажралиш рўйхатга олинган. Бу ўтган йилнинг шу вақтига нисбатан 3 минг 151 тага кам. Бу ҳақда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева маълум қилди.

Ажримлар натижасида жорий йилда 8 минг 725 нафардан ортиқ вояга етмаган болалар ота ёки она меҳридан маҳрум бўлган.

Яна бир муаммоли ҳолат, бу ажрим ёқасига келиб қолган оилалар тақдири. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги жорий йилнинг шу вақтига қадар 15 минг 413 та ажрим ёқасига келиб қолган оилаларнинг 9 минг 980 тасини яраштирди. Шунингдек, 11 минг 985 та никоҳи қонуний расмийлаштирилмаган оилалар аниқланиб, уларнинг 57,8 фоизининг никоҳи қонуний расмийлаштирилди.

Агар кўрсаткичларни ҳудудлар кесимида таҳлил қилинса, аҳоли ва оилалар сонининг кўплиги муносабати билан энг юқори рақамлар Тошкент шаҳар ва Андижон вилоятларига тўғри келади. Жорий йилнинг шу кунига қадар пойтахтда 1692 та, Андижонда 1498 та оила ажрашди. Бу ҳудудларда яна мингдан зиёд оила ажрим ёқасига келиб қолган.

Ажралган оилалар сони Фарғона вилоятида 1304 та, Тошкент вилоятида 1308 та, Самарқанд вилоятида 1302 та, Наманган вилоятида 923 та, Қашқадарё вилоятида 815 та, Сурхондарё вилоятида 749 та, Бухоро вилоятида 744 та, Сирдарё вилоятида529 та, Қорақалпоғистон Республикасида 513 та, Хоразм вилоятида 497 та, Жиззах вилоятида 489 та, Навоий вилоятида 447 тани ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

оила ажрим

Баҳолаганлар

944

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг