Мирзиёев Япония Маслаҳатчилар палатаси раҳбарияти билан учрашди
Жамият
−
19 Декабрь 2019
4674Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Токиода ташриф дастурининг иккинчи кунида Япония парламентнининг Маслаҳатчилар (юқори) палатаси президенти Акико Санто билан учрашди.
Парламентлараро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, айниқса, жорий йилда қабул қилинган қўшма меморандум доирасида икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги фаол мулоқот олиб борилаётгани юксак баҳоланди.
Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди. Таълим, маданият, спорт, гуманитар алмашинув соҳаларида кенг имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.
Давлат раҳбари Япония парламенти Маслаҳатчилар палатаси сессиялари ўтказиладиган тарихий зал билан ҳам танишди.