Жиззахдаги портлаш тафсилотлари маълум қилинди

Жамият

image

Аввалроқ жорий йилнинг 16 январь куни Жиззах вилояти, Зарбдор тумани, “Янгиҳаёт” маҳалласида жойлашган “газ заправкаси”да содир бўлган портлаш ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ушбу ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.

Маълумотларга кўра, “Gaz manbai” МЧЖга қарашли автомобилларга суюлтирилган газ (пропан) қуйиш шохобчасида пропан газ сақланаётган цистерна ёнида, ушбу МЧЖда оператор бўлиб ишлаган 40 ёшли Ш.А. темирларни кесиш мосламаси(болгарка) билан ишлаган. Оқибатда 2,5 тонна суюлтирилган газ сақланаётган цистерна портлаган.

Натижада фуқаро 40 ёшли Ш.А. ҳодиса жойида вафот этган, МЧЖ директори 44 ёшли Э.И. эса турли тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилган.

“Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а” банди (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган”, дейилади хабарда.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Сарвар Анвар ўғли


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Портлаш

Баҳолаганлар

126

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг