... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Улар нега давлат стипендиялардан маҳрум бўлишганди?


18:25, 07.12.2017 Жамият
 2 524

Аввалроқ шахмат бўйича икки нафар Ўзбекистон терма жамоаси давлат стипендияларидан маҳрум бўлишганди.

Бундан бир неча кун олдин шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Антон Филиппов стипендиядан маҳрум қилингани ҳақида хабар бергандик.
 
Бу ҳақда Антон Филиппов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилганди.
 
Ўшанда гроссмейстер ўз саҳифасида “Мени Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси бўлганлигим учун тўланадиган стипендиядан маҳрум қилишди”, - дея ёзиб қолдирганди.
 
Кейинчалик Ўзбекистон шахмат федерацияси берилган ушбу хабарга ўз муносабатини билдирди.
 
Федерация томонидан тақдим этилган раддияда терма жамоа мураббийлари Антон Филиппов терма жамоа шарафини ҳимоя қилувчи турнирларда иштирок этмагани учун ушбу имтиёздан маҳрум этилганлиги ҳақида айтиб ўтилган.
 
“Антон Филиппов 2016 йилги Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида иштирок этганлиги инобатга олиниб, 2017 йилнинг сенятбрь ойига қадар машғулот давомида энергия сарфи ва жисмоний захирани тиклаш учун  компенсация белгиланиб келди.
 
Бирок, Антон Филиппов  жорий йилнинг сентябрь ойида Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида ўтказилган Ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинларида иштирок этиб терма жамоа сафида қатнашишдан бош тортди.
 
Шунингдек, 2017 йил давомида ўтказилган терма жамоа шарафини ҳимоя қилувчи мусобақаларда иштирок этмади.
 
Айтиш лозимки, эркаклар миллий терма жамоаси учун компенсация учун 3 ставка ажратилган. Терма жамоа шарафини ҳимоя қилувчи аъзолар учун бу жуда оз.
 
Терма жамоанинг бошқа аъзолари эса, Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб, лекин хеч қандай компенсация олмаслиги бошқа шахматчилар орасида ҳам тушунмовчиликларни келтириб чикаради.
 
Шунингдек, яна бир шахматчи Нафиса Мўминованниг ҳам стипендиядан маҳрум этилишига изоҳ берилди.
 
“Нафиса Мўминовага эса 2017 йилнинг 1 июлига қадар мазкур компенсация берилди.
 
Лекин туғруқ таътилига чиққанлиги, бунинг натижасида эса Марказий Осиё чемпионатида, шунингдек, Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қила олмади.
 
Шу сабабли, мен унинг туғруқ давридаги машғулотларда иштирок этиши бўйича жавобгарликни бўйнимга ололмайман.
 
Айтишим лозимки, аёллар терма жамоаси учун ҳам компенсация учун 3 ставка ажратилган. Мен аёллар терма жамоаси аъзоларига холисона муносабатдаман.
 
Айтишимиз лозимки, Нафиса терма жамоа жамоа шарафини ҳимоя қилувчи мусобақаларда иштирок этиши биланоқ, ушбу компенсациядан фойдалана олади”, - деди шахмат бўйича аёллар терма жамоаси мураббийи Ольга Сабирова.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Давлат стипендияси шахмат Нафиса Мўминова Антон Филиппов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


64 катак сирлари

09:57, 06.08.2017 2 285

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Ўзбекистонга қайси “фаст-фуд” бренди келишини истайсиз?

Барча сўровлар