... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Улар келишиб олишди! Икарди ва ниҳоят “Реал”га ўтади


20:36, 06.12.2017 Спорт
 1 723

Футболчи декабрнинг сўнгги кунлари “Реал”да тиббий кўрикдан ўтади.

Италиянинг “Интер” клуби ҳужумчиси Мауро Икарди қишги трансферлар мавсумида “Реал” клуби футболчисига айланади.
 
Бу ҳақда таниқли испаниялик журналист Пипи Эстрада “El Chiringuito” телекўрсатувидаги чиқишида айтиб ўтди.
 
Унинг сўзларига кўра, жамоалар Икардининг трансфери бўйича ўзаро келишувга эришишган.
 
Аниқроғи, “Реал” аргентиналик футболчи трансфери учун италияликларга 80 миллион евро эвазида пул ўтказиб беради.
 
Шунингдек, яна 12 миллион евро мукофот пули сифатида тақдим этилади.
 
Футболчининг “Реал”даги йиллик маоши 9 миллион еврона ташкил этиб, унинг имиж ҳуқуқларидан келадиган фойданинг 30 фоизи Икардига қўшимча мукофот сифатида берилади.
 
Катта эҳтимол билан Икарди “Реал” декабрь ойининг сўнгги кунлари “Реал”да тиббий кўрикдан ўтади.
 
Маълумот учун, Икарди яқинда “Интер” футболчиси сифатида 94-голини урди ва клубнинг энг яхши тўпурарлар рўйхатида кучли ўнталикка кирди.
 
“Интер” тарихидаги энг яхши тўпурар Жузеппе Меацца бўлиб, унинг ҳисобида 284 та гол бор.
 
Бундан ташқари, Мауро жорий мавсум Италия “А” сериясининг 15-туридан сўнг
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Эден Азар жамоаси таклиф этган янги шартномани рад этиб, “қироллик клуби” сафига ўтишни истаётганини айтиб ўтганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Мауро Икарди Реал Интер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!