Вайронкор бўронлар йил сайин кучайиб бораверади – тадқиқот
Бу қизиқ
−
21 Май 2020
8435Ердаги кучли бўронлар глобал исиш туфайли юзага келади. 40 йиллик кузатувлар асосида олинган маълумотлар олимларга инсоннинг ушбу табиий ҳодисаларга таъсири тўғрисида аниқ бир хулосага келишга ёрдам берди.
Довуллар одатда юзага келадиган деярли ҳар бир минтақада уларнинг максимал кучи йил сайин ўсиб бормоқда. Бунинг сабаби глобал исиш. АҚШнинг Океан ва атмосфера миллий маъмурияти ва Мадисон шаҳридаги Висконсин университети тадқиқотчилари Ернинг сунъий йўлдош тасвирларини қирқ йиллик таҳлили якунида ана шундай хулосага келишди.
"Моделлаштириш ва атмосфера физикаси ҳақидаги тушунчага асосланиб, ушбу тадқиқот илиқ иқлим шароитида нима кутилаётганини тасдиқлади", деди “Proceedings of the National Academy of Sciences” журналида нашр этилган тадқиқот муаллифи Жеймс Коссин.
Ушбу тадқиқот Коссиннинг 2013 йилда нашр этилган олдинги ишларининг натижаларига асосланди. Ўшанда у 28 йиллик кузатув асосида довулнинг кучайиши тенденцияларини аниқлаган эди. Бироқ, муаллифнинг сўзларига кўра, маълумотлар тўплами статистик жиҳатдан муҳим натижаларни олиш учун етарли эмас эди ва шу боис қўшимча тадқиқотлар талаб қилинди. Коссин ўнлаб йиллар давомида бўронлар қайси йўналишда ва қанчалик тез ҳаракатланишини кўрсатишга муваффақ бўлган.
Шундай қилиб, у 2014 йилда қутбларга йўналтирилган тропик циклнинг кўчишини аниқлади.
"Ушбу тенденцияларни аниқлашнинг асосий муаммоси ҳозирги вақтда энг яхши технологиялардан фойдаланган ҳолда маълумот тўплаш эди. Кейинги йилда маълумотлар олдингисидан бир оз фарқ қилади. Ҳар бир янги сунъий йўлдош янги воситаларга эга ва маълумотларни бошқача қабул қилади. Натижада биз барча турдаги сунъий йўлдош маълумотларининг тузатишини олдик”, деб тушунтирди Коссин.
"Ўтган тадқиқотлардаги каби 25 йил эмас, балки 40 йиллик маълумотлар тўпланди ва улар таққосланди. Натижада сигнал ҳақиқатан ҳам ички иқлим ўзгарувчанлигидан шоҳидлик берди”, деди Колорадо университети довул тадқиқотчиси Фил Клоцбах.
Натижаларнинг ишончлилигини ошириш учун муаллифлар 1979-2017 йиллардаги кузатув маълумотларини таққослаб ўрганишди. Таҳлил қилиш учун улар инфрақизил ўлчаш усулини қўллашди. Бу довулларнинг интенсивлигини баҳолашга ва тенденцияларни аниқлаш учун маълумотларнинг янада яхлит бир қаторини яратишга имкон берди.
Тадқиқотчилар кучли довул (Саффир-Симпсон довули шкаласи бўйича 3 ёки ундан ортиқ категория) эҳтимоллиги ҳар ўн йилда ўсиб боришини аниқлади. "Ўсиш ўн йил ичида тахминан 8 фоизни ташкил этади" деди Коссин.
"Бошқача айтганда, бўронлар ҳар ўн йил ичида аввалгисига қараганда 8 фоиз кўпроқ кучлисига айланиши мумкин. Буларнинг барчаси эса иқлимнинг исиши сабаблидир", деди Жеймс Коссин.
LiveБарчаси