Ўқитувчилар овоз йиғиш учун мактаб қолиб, бозорда юргани айтилди  

Жамият

image

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги мактаб ўқитувчиларининг “Ташаббусли бюджет”га овоз тўплаш учун мактаб қолиб, бозорда юргани ҳақидаги мурожаати тарқалди. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бунга ўз муносабатини билдирди.

Маълум қилинишича, мурожаат юзасидан ишчи гуруҳ тузилиб, мазкур ҳолат ўрганилган. Ўрганишлар давомида мактаб ўқитувчилари А.Н. ва Ў.Д.лар якшанба, дам олиш кунида ўз эҳтиёжлари учун Ургут бозорига борганида бозорда қариндошларини кўриб қолиб, мактаблари учун “Ташаббусли бюджет”га овоз беришларини сўраган.

Бундан ташқари, мактабда спорт зали мавжуд эмаслиги, иситиш тизими ҳамда том қисмининг таъмирталаблиги, мавжуд ҳожатхона кичкиналиги сабабли янги ҳожатхона қуриш зарурлиги аниқланган. Президентнинг “Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 13-бандида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари зиммасига ҳудуддаги халқ таълими муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг инфратузилмасини яхшилаш вазифаси юклатилган.

Шундан келиб чиқиб, мактабни таъмирлаш ишларига амалий ёрдам сўраб Жомбой туман ҳокимлигига хат чиқарилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд Open Budget

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made