UFC “гангстер”лари рингда тўқнашадиган бўлди

Спорт

image

Америкалик собиқ UFC жангчиси Хорхе Масвидал америкалик ҳамюрти Нейт Диас билан бокс қоидаларига кўра жанг ўтказади. Бу ҳақда журналист Ариэль Хельвани ўз X саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, 79 килограммгача бўлган вазн тоифасида 10 раундлик жанг АҚШнинг Калифорния штати Инглвуд шаҳрида бўлиб ўтади. Жанг жорий йилнинг 1 июнь санасида ўтказилади.

Қайд этиш жоиз, бунгача UFC'да “гангстер” номи билан танилган Масвидал ва Диас аралаш яккакураш қоидалари бўйича тўқнаш келган. Уларнинг жанги 2019 йилнинг ноябрь ойида UFC 244 турнирида ўтказилган ва тўқнашувда Хорхе Масвидал учинчи раундда рақибини техник нокаутга учратиб, ғалаба қозонган.

Маълумот учун, Хорхе Масвидал MMA'да 52 та жанг ўтказиб, 35 тасида ғалаба қозонган. Диас эса аралаш яккакураш қоидалари бўйича ўтказилган 37 та жангнинг 24 тасида зафар қучган.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Нейт Диас Хорхе Масвидал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг