UFC 291: Порье ва Гэтжи жанг қиладиган турнирнинг тўлиқ карди эълон қилинди

Спорт

image

Эртага, 30 июль тонгида АҚШнинг Солт-Лейк Сити шаҳрида UFC 291 турнири бўлиб ўтади. Мусобақанинг марказий жангида енгил вазн тоифаси вакили америкалик Дастин Порье ҳамюрти Жастин Гэтжига қарши октагонга кўтарилади. Улар ўртасидаги баҳс BMF камари учун кечади.

Кеча, 28 июль куни UFC 291 да қатнашадиган жангчилар вазн ўлчаш маросимида иштирок этди.

Мазкур турнирнинг тўлиқ карди ҳамда жангчиларнинг тарозида қайд этган оғирлиги қуйида келтирилган.

Марказий жанг: 

• енгил вазнда BMF камари учун: Дастин Порье (70,3 кг) – Жастин Гэтжи (70,76 кг).

Асосий кард:

• ярим оғир вазнда: Ян Блахович (92,98 кг) – Алекс Перейра (93,21 кг);

• ярим ўрта вазнда: Стивен Томпсон (77,33 кг) – Мишель Перейра (78,92 кг);

• енгил вазнда: Тони Фергюсон (70,3 кг) – Бобби Грин (70,53 кг);

• ярим ўрта вазнда: Майкл Кьеза (77,11 кг) – Кевин Холланд (76,88 кг).

Прелим кард:

• ярим ўрта вазнда: Габриэль Бонфим (77,11 кг) – Тревин Жайлс (77,11 кг);

• оғир вазнда: Деррик Льюис (119,52 кг) – Маркос Рожерио Де Лима (118,84 кг);

• ўрта вазнда: Роман Копилов (83,91 кг) – Клаудио Рибейро (84,14 кг);

• ярим ўрта вазнда: Жейк Мэттьюс (77,11 кг) – Дарриус Флауэрс (93,21 кг).


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Дастин Порье Жастин Гэтжи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг