ЎФАнинг ОАВга жавоби: “Локомотив” дарвозасига урилган голда оффсайд бор эди

Спорт

image

Бироз олдин, “Локомотив” ва “Бунёдкор” ўртасидаги учрашувда Ўзбекистон суперлигасининг 9-тур ўйинда ҳакамлар хатоси сабаб “қалдирғочлар”нинг ғалабадан маҳрум бўлгани ҳақида хабар қилган эдик.

Бир қанча ОАВ ва Sport телеканали шарҳловчиси томонидан гол урилган вазиятда ҳеч қандай ўйиндан ташқари ҳолат бўлмагани ҳақида айтиб ўтилди.

Бунга жавобан ЎФА воқеа юзасидан махсус баёнот берди: 

“Ўйиннинг сўнгги сонияларида “Бунёдкор” футболчилари томонидан урилган гол ўйиндан ташқари ҳолат деб баҳоланиб, ҳисобга олинмади.

Мазкур ҳолатда учрашувни бевосита стадиондан шарҳлаб борган телеканал шарҳловчиси тўп узатилаётган вақтда ўйиндан ташқари ҳолат йўқ эканини бир неча бор таъкидлади. Вазият такроран кўрилганида ҳам футбол мухлислари гол киритган футболчида ўйиндан ташқари ҳолат йўқ деб ҳисоблаши мумкин. Аммо футболнинг замонавий қоидаларига мазкур вазият оффсайд деб ҳисобланади.

IFAB қоидаларида келтиришича, оффсайд ҳолатида турган футболчи дарвозабон ҳаракатланиши ва назорат қилиши мумкин бўлган кўриш доирасини (обзор) тўсиб қўйган бўлса, гарчи шу футболчи тўпга тегинмаган тақдирида ҳам қанот ҳаками байроқчасини кўтаришга ҳақли. Демак, бу вазиятда дербида ишлаган лайнсмен тўғри қарор қабул қилган. Яъни, тўп “Бунёдкор”нинг 3-рақамли футболчиси Ислом Қобиловга тегмаган бўлса-да, унинг ҳаракатланиш нуқтаси ҳамда дарвозабоннинг бу вазиятдаги ҳолатидан келиб чиқиб, ўйиндан ташқари ҳолатни эълон қилиш мумкин. Қисқа қилиб тушунтирганда, мана шу нуқтада Ислом Қобилов бўлмаганида дарвозабоннинг ҳаракати бошқача бўлиши, у катта эҳтимол билан олдинга ҳаракат қилиши мумкин эди. Бироқ бу ерда 3-рақамли футболчи дарвозабонни чалғитувчи образида намоён бўлди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитаси футбол мухлисларидан ва айниқса футбол журналистларидан фикр бераётганда шошилмасликни сўрайди. Ҳакамлар қўмитаси бир неча кун аввал спорт журналистлари билан эркин мулоқотга тайёр эканлигини кўрсатишганди. Улар, шунингдек, ҳар бир ҳолатни таҳлил қилиб бериш учун ҳам масъулдирлар. Кўр-кўрона хато қилаётган рефериларга нисбатан чоралар кўрилаётганини эса ҳамма кўриб, билиб турибди.

Ташкилот биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов яқин йиллар ичида Ўзбекистонга ҳам VAR тизими кириб келиши йўлида ҳаракатлар борлигини таъкидлаганди. Бу каби замонавий техника вазиятни қайтадан кўриш ва шошилмасдан хулоса чиқариш имконини бериши мумкин. Айни вақтда эса футбол реферилари ҳар бир учрашувга масъулият билан ёндошишга ҳаракат қилишяпти”, дейилади баёнотда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЎФА

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг