Ўзбекистон Қуролли Кучларида янги ҳарбий унвонлар жорий этилди

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Қонун билан “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгаришларга кўра, Қуролли Кучларда сержант ҳарбий унвони ўрнига қуйидагилар жорий этилди:

•    III даражали сержант;
•    II даражали сержант;
•    I даражали сержант.

Қонун билан сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларни ҳарбий унвондан ножўя хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги учун бошқа интизомий жазо чоралари етарли бўлмаган тақдирда, суднинг ёки вазирлик ва идоралар раҳбарларининг қарорига кўра маҳрум этиш мумкинлиги белгиланди.

Шу билан бирга, ҳарбий кийимда юриш қоидалари ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг раҳбарлари томонидан белгиланиши кўзда тутилди. (илгари Мудофаа вазирлиги ваколатида бўлган)

Шунингдек, Қонун билан ҳарбий хизматга қабул қилиш ва ҳарбий хизматдан бўшатиш мезонлари аниқ белгилаб берилди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳарбий унвон сержант

Баҳолаганлар

702

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made