“Демократия индекси”: Ўзбекистон авторитар давлатлар қаторида қолди

Олам

image

Ўзбекистон Буюк Британиянинг The Economist Intelligence Unit тадқиқот ташкилоти томонидан ҳар йили тузладиган “Демократия индекси”да 157-ўринни эгаллади.

2019 йил бўйича рейтингга жами 165 та давлат ҳамда Гонконг ва Фаластин автономиялари киритилди. Ўзбекистон бор-йўғи 2,01 балл тўплади ва “авторитар режим”ли давлатлар қаторида қолди.

Ҳисоботда Ўзбекистоннинг натижаларида яқин йилларда сезиларли ўзгаришлар кутилмаётгани айтилган. The Economist Intelligence Unit тадқиқотчилари мамлакатда келгуси йилларда демократика ривожида катта ўзгаришлар бўлмаслигини тахмин қилиб, буни Ўзбекистонда мухолифатнинг ҳокимиятга келиш имконияти йўқлиги билан изоҳлаган.

Шунингдек, рейтингда Қирғизистон 101, Россия 134, Қозоғистон 139, Тожикистон 159, Туркманистон 162-ўринни эгаллаган.

“Демократия индекси”да биринчи ўринни яна Норвегия (9,87 балл) эгаллаган. Ундан кейин Исландия (9,58 балл) ва Швеция (9,39 балл) жой олган. Рейтингни 1,08 балл билан Шимолий Корея якунлаб берган.

Маълумот учун, The Economist Intelligence Unit 2006 йилдан бери “Демократия индекси”ни эълон қилиб келади.


Мақола муаллифи

Теглар

рейтинг демократия индекси

Баҳолаганлар

165

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг