...
МЕНЮ
ONLINE TV

Уч нафар Ўзбекистон фуқароси ароқдан заҳарланди


14:20, 03.01.2018 Олам
 9 449

Воқеа жойига етиб келган тез ёрдам шифокорлари 1995, 1992 ва 1993 йилда туғилган уч нафар Ўзбекистон фуқароларининг заҳарланганини аниқлашган.

Кўплаб ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари россияда ишлашади.
 
Петербург шаҳрида уч нафар Ўзбекистон фуқароси сифатсиз ароқдан заҳарланган.
 
Кеча, 2 январь куни кечқурун Санкт-Петербургнинг Разлив шаҳарчасида Ўзбекистон фуқароси қаттиқ маст ҳолатида тез тиббий ёрдамни чақирган. Воқеа жойига етиб келган тез ёрдам шифокорлари 1995, 1992 ва 1993 йилда туғилган уч нафар Ўзбекистон фуқароларининг заҳарланганини аниқлашган.
 
Уларнинг бир нафарининг ҳаётини шифокорлар сақлаб қола олмаган. 25 ёшли Ўзбекистон фуқароси этил спиртидан оғир заҳарланиш оқибатида вафот этган. Қолган икки нафари шифохонага ётқизилган. Уларнинг бирининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда, иккинчиси эса комага тушиб қолган.
 
Воқеа жойига полиция ҳам чақирилган ва улар томонидан “Царь волка. Государев заказ”, деб номланган ароқнинг бўшаган шишаси топилган.
 
Ҳозирги вақтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 
Обил Сафаров

Теглар:Петербург Ароқ Заҳарланиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!