Уч карра Олимпиада совриндори вафот этди

Спорт

image

Уч карра Олимпиада ўйинлари совриндори, бадиий гимнастика бўйича Россияда хизмат кўрсатган мураббий Сергей Диомидов 81 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Россия спорт гимнастикаси федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

“Таниқли гимнастикачи Сергей Диомидовнинг номи Россия спорти тарихига олтин ҳарфлар билан ёзилган. Федерация Сергей Викторович Диомидовнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради”, дейилади федерация хабарида.

Диомидов 1964 ва 1968 йилги Олимпиада ўйинларининг жамоавий баҳсларда кумуш медални қўлга киритган. 1968 йилда таянч сакраш бўйича баҳсларда бронза медали совриндори бўлган. 1966 йилда спортчи жаҳон чемпиони номига сазовор бўлган. Шунингдек, у Жаҳон чемпионатида иккита кумуш ва 1965 йилги Европа чемпионатида тўртта бронза медалини қўлга киритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Олимпиада спорт гимнастикаси Сергей Диомидов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made