Видео: “Аҳмадбой” иши бўйича суд охирлаб қолди. Айбланувчиларнинг сўнгги сўзи тингланди

Жамият

Аввалроқ, “Аҳмадбой” номи билан танилган чинозлик Аҳмаджон Турсунбоев иши бўйича суд жараёни бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Судланувчилар Аҳмаджон Турсунбоев ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 25-моддаси (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) орқали 168-моддаси (фирибгарлик), 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туман судида судья Хайриддин Шермуҳамедов раислигида бўлиб ўтган эшитувда айбловчи ва ҳимоячилар ҳамда айбланувчиларга сўнгги сўз берилди.

Судда ҳимоячилар мижозларига енгилроқ жазо тайинлашни сўради. Судда қатнашган гувоҳлар судланувчиларга нисбатан даъвоси йўқлигини билдирди.

Судланувчилар қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, Ўзбекистон халқи ва Президентидан кечирим сўради. Шунингдек, улар судьядан 3 йилдан бери қамоқда қолаётгани ва бошқа имтиёзларни инобатга олган ҳолда уларга озодликдан маҳрум қилиш билан алоқадор бўлмаган жазо тайинланишини сўради.

Суд шу билан ўз ишини якунлади. Кейинги суд мажлиси жорий йилнинг 20 май куни ўтказилади. Ўшанда айбланувчиларга суд ҳукми ўқиб эшиттирилиши режалаштирилган.

Эътиборингизга Аҳмаджон Турсунбоев иши бўйича ўтказилган суд жараёнидан видеотасвирни ҳавола қиляпмиз.


Мақола муаллифи

Теглар

суд Аҳмаджон Турсунов

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг