“Арча кўча”даги фожиа. Воқеа иштирокчиси нима бўлганини айтиб берди

Жамият

Аввалроқ, Тошкент шаҳридаги Кичик ҳалқа автомобиль йўлида бир гуруҳ йигитлар пичоқбозлик уюштираётгани тасвирланган видео тарқалган эди. Кейинчалик, ушбу жанжалда қатнашган йигитларнинг бири шифохонада вафот этгани хабар қилинди.

Маълум қилинишича, ушбу пичоқбозликка шерикчиликда юритилган бизнесдан келган даромад устидаги келишмовчилик сабаб бўлган.

Ушбу воқеа иштирокчиларидан бири, муқаддам Жиноят кодексининг 277-моддаси, шунингдек, қасддан баданга енгил жароҳат етказгани учун 109-моддаси билан безориликда айбланиб, судланган 23 ёшли Ҳусан исмли йигит воқеа тафсилотларини айтиб берди.

“Достон Бобур билан ишим бор деди. Аптека темасида олди-бердим бор деди. Шундан сўнг, улар “Спорт буюмлари” дўконидан бита, Чилонзор савдо мажмуасидан иккита пичоқ сотиб олиб, Кўкчага Бобурнинг уйига бордик”, дейди Ҳусан.

Йигитнинг айтишича, улар Бобурнинг уйидан чиқиб, Музаффар исмли танишларининг “Арча кўча”даги уйига боришган. 

“У ерда Меҳрож (марҳум) билан Достон ўзаро гаплашишди ва тортишиб қолишди. Бақир-чақир бошлангач, ажратиш мақсадида уларнинг ёнига бордим. Борсам Меҳрож юзимга уч марта урди. Шундан сўнг ўзимни йўқотиб қўйдим. Бу орада Достон билан Меҳрож бир-бирини қувлаб кетиб қолди”, деди гумонланувчи. 

Бу орада Ҳусан ўзига келгач, машинасидан бита олади. Унинг айтишича, ўзини ҳимоя қилиш мақсадида жанжалга аралашади. 

"Йўлнинг юзига чиқдик.  Шундан сўнг, мен Меҳрожнинг чап елкасига урдим. Кейин қўлига урдим. Пичоғи тушиб кетди. Мен пичоқни олиб бўйи баланд боланинг қўлига тиқдим. 

Меҳрож билан Достон бир-бирига пичоқ урди”, дейди Ҳусан.

“Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Тошкент шаҳар прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда. Тергов натижаларига кўра, айбдор шахсларга нисбатан қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, деди Тошкент шаҳар прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлим бошлиғи ўринбосари Расулжон Ботир ўғли. 


Мақола муаллифи

Теглар

Арча кўча

Баҳолаганлар

433

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар