Тушган тишлар ўрнига янги ва соғлом тишлар ўстириш мумкин

Саломатлик

image

Дунё олимлари томонидан олиб борилган тадқиқотларга кўра, инсоннинг тушган тишлари ўрнига янги ва соғлом тишлар ўстириш мумкин. Бу ҳолат кўплаб тишлар билан боғлиқ муаммолари бор одамларда умид уйғотмоқда.

Маълумотларга кўра, биринчи марта 2002 йилда буюк британиялик олимлар якка тартибдаги ҳужайралардан деярли бутун, лекин заиф тишларни ўстиришга муваффақ бўлган. 2007 йилда эса япон олимлари сичқонларда мутлақо янги, аммо илдизсиз тишларни ўстириш амалиётини фанга олиб кирди. 2009 йилда соғлом тишларни, ҳатто илдизи билан бирга ўстиришга эришилди. Аммо, муаммо шунда эдики, ўстирилганлари туғма тишларга қараганда ҳажман анча майда эди.

2013 йилда хитойлик олимлар инсон биоматериаллари ёрдамида сичқонларда одам тишини ўстирди. 2015 йилда янги, ёш ва соғлом тишлар зарарланган тиш ўрнида  ёки мутлақо бўм-бўш милкда ўстирилди. Бунинг учун тадқиқотчилар табиий хомашёдан тиш каркасини яратди ҳамда уни илдиз ҳужайра ва стимулятор ёрдамида бор-йўғи 2 ой ичида бўй чўздиришга эришди.

2018 йилда бу жараён тўлиқ амалга ошди: эластин биополимери апатит нанокристалларнинг ўсишини таъминлади. Бу кашфиёт эса инсон танасидаги барча аъзоларни ўстириш мумкинлигига умид уйғотди. Қизиғи, мазкур амалиёт нархи арзон эмас – битта тиш ўстириш 3000 евро туради. Шундай бўлишига қарамай, дунёда тишларини ўстиришга талабгорлар сафи кенгайиб бормоқда.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

423

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг