Туркманистондан бир кунда 21,6 млн кВт соат электр энергияси импорт қилинди

Жамият

image

Кеча, 18 февраль куни Туркманистондан 21,6 млн кВт соат электр энергияси импорт қилинди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев маълум қилди. 

Унинг айтишича, 18 февраль куни барча электр станциялар орқали жами 231,4 млн кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилган. Бунинг учун иссиқлик электр станцияларида 40,3 млн кубометр табиий газ, 26,3 минг тонна кўмир ҳамда 10,7 минг тонна мазут ёқилган.

Шунга қарамай, кеча электр энергиясини етказиб бериш бўйича дефицит 6,4 миллион киловат соатни ташкил этиб, мамлакат бўйлаб куннинг тиғиз вақтида 400 мегаваттгача чекловлар киритилишига мажбур бўлинди. 

Республика истеъмолчиларига 225,6 млн кВт соат электр энергияси етказиб берилиб, табиий газ истеъмоли 151,6 млн кубометрни ташкил қилди.

Шунингдек, Ўзбекистондаги 133 та метан заправка орқали ижтимоий соҳа объектларга тегишли автомобилларга 700 минг кубометр табиий газ, автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларига эса 1 минг 126 тонна автобензин етказиб берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

электр энергияси Туркманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг