Вилоятни айланган Саида Мирзиёева, Тошкентга келаётган Медведев, ўсишда давом этган доллар курси ва куннинг бошқа муҳим воқелари

Жамият

image

Жамият

Картинки по запросу президент мактаби

Президент мактабларига қабул 1 июндан бошланади

Жорий йилнинг 1-22 июнь кунлари Тошкент, Наманган, Нукус ва Хивадаги Президент мактабларида ҳужжатларни қабул жараёни бўлиб ўтади.

Президент мактабларида ўқишга талабгор бўлувчиларга қандай талаблар қўйилиши, қаерга қандай ҳужжатлар топшириш кераклигини қуйидаги ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин.

Энди мобиль телефон рақамлари онлайн аукционда сотилади

Картинки по запросу сим карта мегафон фуруши

“ЎзРТХБ” АЖ ва “COSCOM” МЧЖ ўртасида “Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси” АЖнинг ахборот тизимида пуллик абонент рақамларини сотиш бўйича шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи электрон аукционни ташкиллаштириш тўғрисида келишув имзоланди.

Доллар ва евро курси сезиларли кўтарилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Доллар 24 сўм 99 тийинга қимматлаб 8485 сўм 91 тийинга, евро 66 сўм 92 тийинга қимматлаб 9505 сўм 92 тийинга етди.

Саида Мирзиёева лойиҳалар билан танишиш учун Тошкент вилоятига борди

Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева Тошкент вилоятига борди.

Саида Мирзиёева Facebook’даги саҳифасида хабар беришича, агентлик жамоаси лойиҳалар ва ижтимоий объектлар қурилиши билан танишиш мақсадида Тошкент вилоятида бўлган.

Олам

Шавкат Мирзиёев Тошкентга келаётган РФ Бош вазири Дмитрий Медведевни қабул қиладими?

Жорий йилнинг 30 май куни Россия Федерацияси Бош вазири Дмитрий Медведев Тошкентда ўтадиган Ўзбекистон ва Россия ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг биринчи йиғилишида иштирок этади.

Шунингдек, Россия Федерацияси ҳукумати раиси Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашиши режалаштирилган.

Автобус ҳалокатида 60 киши жароҳат олди

Филиппин шимолида автобус ва юк машинаси иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Ҳалокат сабаб воқеа жойида икки киши ҳалок бўлди, 57 нафар йўловчи турли даражаа тан жароҳатлари олди.

Бош вазир маслаҳатчиси отиб кетилди

Афғонистон Бош вазири маслаҳатчиси Нур Муҳаммад Араб мамлакат шимолидаги Қундуз вилоятида номаълум шахс томонидан отиб кетилган.

Шунингдек, отишмада маслаҳатчининг хос соқчиси ҳам жиддий жароҳат олган, ҳозирда у яқин ҳудуддаги шифохонага ётқизилган.

Спорт

Ҳабиб Нурмуҳамедов Президентнинг куёви билан машғулот ўтказди

Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси Отабек Умаров аралаш жанг санати устаси Ҳабиб Нурмуҳамедов билан машғулот ўтказди.

Отабек Умаров ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Ҳабиб Нурмуҳамедов билан учрашув таассуротлари билан ўртоқлашди.

Исроил Мадримовнинг жанг санаси маълум бўлди

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримов навбатдаги жангини қачон ўтказиши аниқ бўлди.

Маълум бўлишича, боксчи жорий йилнинг 8 июнь куни Нью-Йоркда, машҳур “Madison Square Garden” аренасида рингга кўтарилади. Ҳозирча ўша кунги жангда ўзбек спортчисига ким рақиблик қилиши номаълум.

“Болаларда айб йўқ”. Қосимов яна истеъфо бермоқчи

Ўзбекистон Суперлигасининг 10-тур ўйинлари ўз якунига етди.

Турнинг марказий баҳсларидан бири дея эътироф этилган – Тошкентда бўлиб ўтган ўйинда “Пахтакор” Олмалиқнинг АГМК жамоасини қабул қилиб, рақибларини йирик ҳисобда тор-мор келтирди.

Ўйиндан сўнг ўтказилган ОАВ иштирокидаги матбуот анжуманида сўзга чиққан АГМК бош мураббийи қониқарсиз натижалар кўрсатаётгани туфайли раҳбариятдан истеъфо сўрашини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг