... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркманистон президентига иккинчи маротаба “Туркманистон қаҳрамони” унвони берилди


16:41, 10.10.2017 Олам
 812

Биринчи марта у 2011 йилнинг октябрида “Туркманистон қаҳрамони” унвони билан тақдирланган эди.

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовга Оқсоқоллар кенгаши йиғилишида “Туркманистон қаҳрамони” унвони берилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
 
Туркманистон парламенти (Межлис) раиси Оқжа Нурбердиеванинг таъкидлашича, мамлакат аҳолисидан давлат раҳбарини мазкур унвон билан тақдирлаш тўғрисида кўплаб таклифлар тушган ва парламент бир овоздан тегишли қарор қабул қилди.
 
Спикернинг сўзларига кўра, Туркманистон парламенти ушбу унвонни Бердимухамедовга Туркманистондаги мустақиллик ва бетарафликни мустаҳкамлаш, давлатнинг ривожланишига ҳамда давлат ва жамият олдида қилган ишларини инобатга олган ҳолда тақдим этган.
 
Бу унвон Бердимуҳамедовга иккинчи бор тақдим этилмоқда. Биринчи марта у 2011 йил октябрида “Туркманистон қаҳрамони” унвони билан тақдирланган эди.
 
Унвон билан биргаликда Туркманистон президентига 100 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот пули ҳам берилиши лозим.
 
Мазкур унвон ваколатига кўра, нишондор навбатдан ташқари уй-жойга даъвогарлик қилиши, шаҳар транспортидан бепул фойдаланиши мумкин.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Туркманистон Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон қаҳрамони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!