Ўзбекистон Украинанинг “қизил рўйхати”дан чиқди

Олам

image

Украина давлатлардаги коронавирус билан боғлиқ вазиятдан келиб чиқиб тузадиган рўйхатини янгилади. Ўзбекистон бу сафар “яшил рўйхат”даги давлатлар қаторига киритилди.

Ўзбекистон билан бир қаторда Чехия, Беларусь, Хорватия, Туркия, Словения, Словакия, Литва ва Латвия ҳам “яшил” тоифага киритилди.

Украина Соғлиқни сақлаш вазирлиги Польша, Руминия, Греция, Болгария, Черногрияни “қизил рўйхат”даги давлатлар қаторига киритди.

Янги рўйхатга кўра, Украинада сўнгги 14 кунда 100 минг аҳолининг 38,10 тасида коронавирус аниқланган. Украина “яшил” ҳудудга кирган.

Украинага “қизил” ҳудуддан келганлар 14 кунлик карантинда қолиши шарт.

Аввалроқ, Украина айни шу рўйхатда Ўзбекистонни “қизил” тоифага киритганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Украинада

Баҳолаганлар

281

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг