... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркман аёлларига нега соч ва киприкларини бўяш тақиқланмоқда?


19:32, 08.04.2018 Олам
 9 035

Мамлакатдаги гўзаллик салонлари ва сартарошхоналарда соч ва киприкни бўяш воситаларидан фойданланиш тақиқланди.

Туркман аёллари, хусусан, пойтахт Ашхобод шаҳрида давлат ташкилотлари ва муассасаларида ишлайдиган хотин-қизларга сочлари ва киприкларини бўяш, шунингдек, тирноқларига расм чизиш ва тилла тақинчоқлар тақиш тақиқланган.
 
Маълум қилинишича, жорий йилнинг март ойидан бошлаб Ашхободдаги сартарошхона ва гўзаллик салонларига соч бўёқлари, сунъий киприклар ва тирноқларни хизмат рўйхатидан чиқариб ташлаш тавсия қилинган.
 
Бундан ташқари, мамлакатга бундай махсулотларнинг киритилишига Божхона хизмати томонидан тақиқ қўйилгани натижасида ушбу махсулотлар нархи кескин ошиб кетгани таъкидланмоқда.
 
Ҳукумат ушбу тадбирни туркман миллий урф-одатлари қадрсизланишининг олдини олиш ва туркман аёлларининг анъанавий қадриятларга мос кўринишга эга бўлишини тарғиб қилиш мақсадида амалга оширилаётганини маълум қилган.
 
Аввалроқ, ҳукумат томгонидан туркман аёлларига автомобиль бошқариш тақиқлаб қўйилган эди.
Икром Раҳмон

Теглар:Туркманистон соч тирноқ аёллар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!