19 ёшли йигит 7 яшар қизнинг умрига зомин бўлди
Жамият
−
05 Август 2020
38965Бугун, 5 август соат 09:00 ларда Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида 7 яшар қиз ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.
Фуқаро 19 ёшли С.С. “КамАЗ” русумли юк автомашинасида Китоб тумани “Қайнар” МФЙ Қонги қишлоғи ҳудудининг ички йўли бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтда, йўлни кесиб ўтаётган вояга етмаган 7 ёшли Ш.А. (аёл)ни автомашинаси билан уриб юборган.
Натижада вояга етмаган Ш.А., воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Китоб туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.