АҚШ Қирғизистонни “COVID-19 га қарши яхши курашгани” учун мақтади

Олам

image

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва профилактика марказларининг минтақавий директори Даниел Сингер, қирғиз расмийларини коронавирус инфекциясига қарши олиб борган саъй-ҳаракатлари учун мақтади. Унинг сўзларига кўра, Республика “жуда яхши ишламоқда“.

Сингернинг таъкидлашича, ушбу йўналишдаги иш сифатининг кўрсаткичлари саёҳатлар сони, транспорт воситаларидан фойдаланувчи ва дўконларга ташриф буюрувчилар сонида акс этмоқда. Шунингдек, Сингер аҳоли карантин қоидаларига тўлиқ амал қилаётганини айтиб ўтди.

“Умумий маълумотларга қараганда, Қирғизистон бошқа мамлакатларга қараганда яхшироқ иш олиб бормоқда. Йаъни, ҳукумат уйда қолиш кераклигини яхшироқ тушунтира олди“, дейди Сингер.

Аввалроқ, АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази Ўзбекистонга 2 миллион доллар ажратгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги маълумотларга кўра, Қирғизистонда коронавирус билан боғлиқ 871 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 614 нафари соғайган, 12 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 245 кишини ташкил қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Коронавирус Қирғизистонда

Баҳолаганлар

122

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг